About illumine

Doctors & Health Care Responsive Theme.

Замонавий технологиялар – тараққиётнинг муҳим омили

25 Август 2016 14:06

Пойтахтимизда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан мамлакатимизда саноат корхоналарини технологик модернизациялаш ҳолати ва истиқболларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси А.Шайхов ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида саноат тармоқларини модернизация ва диверсификация қилишга қаратилган изчил ислоҳотлар мамлакатимиз иқтисодий тараққиётида муҳим омил бўлаётганини таъкидлади. 

Мамлакатимизда саноатни чуқур таркибий ўзгартириш жараёнида ишлаб чиқаришга замонавий технологияларни жалб қилишга алоҳида аҳамият берилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида ташкил этилган Янгидан қурилаётган ва реконструкция қилинаётган ишлаб чиқариш қувватлари лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосланишини, техника ва технологияларни эксперт баҳолаш агентлиги бу борада муҳим аҳамият касб этмоқда. 

Агентлик янги ишлаб чиқариш корхоналарини қуриш, ишлаб турганларини реконструкция қилиш ва модернизациялашда замонавий технологияларни жорий этиш юзасидан энг мақбул ечимлар қўлланилишини таъминлашга қаратилган инвестиция лойиҳаларининг дастлабки ва якуний техник-иқтисодий асосланиши ҳамда ҳисоб-китобларини тизимли, пухта экспертизадан ўтказиш билан шуғулланади. Мамлакатимизга истиқболсиз, маънавий ва жисмоний эскирган асбоб-ускуналар ва технологиялар олиб келинишининг олдини олган ҳолда замонавий талабларга жавоб берадиган илғор технологиялар ва асбоб-ускуналар бозорини чуқур таҳлил қилиш вазифаларини бажаради. 

Тадбирда ҳудудларда саноат салоҳиятини ошириш ва мавжуд захира ҳамда имкониятлардан самарали фойдаланиш йўллари, солиқ имтиёзлари ва преференцияларини қўллаш имкониятлари, тадбиркорлик субъектларининг хусусий мулкини ҳимоя қилиш борасидаги меъёрий ҳужжатлар каби мавзуларда маърузалар тингланди. 

Беҳзод Бозоров, ЎзА 

Tags: технологиялар, тараққиётнинг, омили, муҳим, Замонавий

Давлат рамзлари

Манзил: Наманган вилояти Наманган шаҳри
              Дўстлик кўчаси 10-уй

Тел: (+998)69 234-32-34, (+998)69 234-03-94
Факс: (+998)69 234-38-71