About illumine

Doctors & Health Care Responsive Theme.

Тиббиётнинг муҳим бўғини

25 Август 2016 19:14

Фарғона вилояти “Дори-дармон” акциядорлик жамияти аҳоли ва даволаш-профилактика муассасаларини кенг турдаги сифатли дори-дармон билан таъминлаш борасида салмоқли ишларни амалга оширмоқда. 

Жамият таркибида 12 дорихона, 122 шохобча мавжуд. Махсус жиҳозланган “ISUZU” русумли изометрик автофургон ҳамда 8 “Damas” автомобили ёрдамида чекка ҳудудлардаги аҳолига дори воситалари етказиб берилмоқда. 

– Хизмат кўрсатиш сифати ва дори воситаларини сақлаш шароитини янада яхшилаш мақсадида жойларда замонавий дорихоналар, омборхоналар, логистика марказлари барпо этилмоқда, – дейди вилоят “Дори-дармон” акциядорлик жамияти раиси ўринбосари Иброҳимжон Комилов. – Жумладан, яқинда Қўқон шаҳридаги фармацевтика омборхонаси мукаммал реконструкциядан чиқарилиб, халқаро талабларга мос ҳолда фойдаланишга топширилди. 

Муқимжон Қодиров (сурат), ЎзА 
Tags: Тиббиётнинг, муҳим, бўғини

Давлат рамзлари

Манзил: Наманган вилояти Наманган шаҳри
              Дўстлик кўчаси 10-уй

Тел: (+998)69 234-32-34, (+998)69 234-03-94
Факс: (+998)69 234-38-71