About illumine

Doctors & Health Care Responsive Theme.

Ҳашар – элга ярашар

25 Август 2016 13:41

Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллик байрами муносабати билан ободонлаштириш ва тозалик ойлиги доирасида ўтказилаётган умумхалқ хайрия ҳашари Андижон вилоятидаги барча корхона, ташкилот ва муассасаларда, маҳаллаларда юксак савияда ташкил этилмоқда. Ёшу кекса барча ўзлари яшаётган, меҳнат қилаётган, таълим олаётган ҳудудларни, ариқ ва кўчалар, хиёбонлар, қабристон ва зиёратгоҳларни тозалаш, ободонлаштириш ишларида фаол қатнашмоқда. 

Энг улуғ, энг азиз байрамимиз арафасида ташкил этилган ушбу анъанавий умумхалқ тадбири барча ҳудудларнинг тоза ва саришталигини таъминлаш, халқимизнинг кексалар ва ногиронларга меҳр-мурувват кўрсатишдек азалий қадриятини яна бир бор улуғлашда ўз аксини топмоқда. 

Тадбирда вилоят бўйича 1 миллион 600 мингдан зиёд аҳоли иштирок этмоқда. Улардан 1 миллион 100 мингдан зиёди ёшлардир. 

– Икки кун давомида 3 минг 279 гектар ер ободонлаштирилиб, 2 минг 400 километрдан зиёд ариқларни тозалаш, 3 минг 800 тоннадан зиёд чиқиндиларни белгиланган жойларга чиқариб ташлаш режалаштирилган. Бунинг учун 1200 га яқин техника воситалари жалб этилади, – дейди “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Андижон вилояти бўлими раиси Қодиржон Ризаев. – Бундан ташқари, 948 зиёратгоҳ ва қабристон тозаланади, 4 миллион 600 минг тупдан ортиқ дарахтларга шакл берилиб, оқланади. Кам таъминланган оилаларнинг уй-жойлари ҳашар йўли билан таъмирлаб берилади. 

Маълумотларга кўра, ҳашарнинг дастлабки куни биринчи ярмида 447 минг аҳоли тозалаш ва ободонлаштириш ишларида иштирок этган. 1 минг 123 гектар ер майдони ободонлаштирилиб, 804 километр ариқлар тозаланди, 1 минг 381 тонна чиқинди чиқариб ташланди. Бу ишлар учун 407 техника воситалари жалб этилди. Шунингдек, 480 қабристон ва зиёратгоҳда ободонлаштириш ишлари якунига етказилди. 

Мухтасар айтганда, ҳашар юртдошларимизни Ватан равнақи учун фидойи бўлиш, уни янада обод этиш иштиёқида яшаш, шу билан бирга, халқимиз руҳиятини кўтариш, миллий қадриятларимизни улуғлаш ва энг улуғ, энг азиз байрамимизни муносиб кутиб олишга хизмат қилади. 

 

Фахриддин Убайдуллаев, Зуҳриддин Умурзоқов (сурат), ЎзА

Tags: Ҳашар, ярашар, элга

Давлат рамзлари

Манзил: Наманган вилояти Наманган шаҳри
              Дўстлик кўчаси 10-уй

Тел: (+998)69 234-32-34, (+998)69 234-03-94
Факс: (+998)69 234-38-71