About illumine

Doctors & Health Care Responsive Theme.

Наманган вилояти ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармасининг Хакида маълумот

25 Август 2016 12:10

          1.Низом бўйича «Фуқаролар соғлигини сақлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 19 сентябрдаги ПФ-3923-сонли “Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш Давлат Дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида” Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган хамда соғлиқни сақлашни бошқариш худудий органи мақомини, вазифаларини, функцияларини, ваколатларини ва унинг фаолиятини ташкилий асослаб беради.

            2. Соғлиқни сақлашни бошқариш органи (кейинги ўринларда Бошқарма деб аталади) Республика Соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ягона тизимидаги худудий бўғин ҳисобланади ва у ўз фаолиятида Наманган вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирилигига бўйсунади.

            3. Бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Қонунларига хамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг бошқа хужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, Фармойишлари ва Қарорларига, Вазирлар Махкамасининг Қарорлари, соғлиқни сақлаш вазирлигининг меъёрий хужжатларига, вилоят ҳокимлигининг хужжатларига, бошқа меъёрий хужжатларга ва Низомга амал қилади.

            4. Бошқарма мулкчилик шаклидан қатъий назар, тассаруфидаги худудда жойлашган соғлиқни сақлаш муассасаларининг ўз ваколатига кирувчи материалларни ҳал қилишга доир фаолиятни мувофиқлаштириб боради ва назорат қилади, соғлиқни сақлаш соҳасидада давлат бошқарувини хамда тартибга солишни амалга оширади.

            5. Бошқарма бюджетдан маблағ билан таъминланади, юридик шаҳс ҳисобланади, тезкор бошқариш хуқуқи билан алоҳида мол-мулкка, мустақил балансга, банк муассасаларида ҳисоб-китоб рақамларига ва бошқа рақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.

 

II. Бошқарманинг асосий вазифалари.

            6. Қуйидагилар бошқарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:

            - тасарруфидаги худудда соғлиқни сақлаш сохасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш;

            - фуқаролар саломатлигини мухофаза қилиш сохасидаги қонунчиликнинг бажарилишини таъминлаш;

            - аҳолига тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил қилиш, тасарруфидаги худудда оналик ва болаликни муҳофаза қилишнинг самарали тизимини ташкил этиш;

            - тасарруфидаги даволаш-профилактика муассасаларини фаолиятини мувофиқлаштириб бориш, улар томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматлар сифати, бюджет маблағларидан белгиланган мақсада ва самарали фойдаланиш назоратини амалга ошириш;

            - профилактик соғлиқни сақлашни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини кенг оммалаштириш;

            - тасарруфидаги худудда соғлиқни сақлашни бошқаришни барча даражаларида аҳолига шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини ташкил қилиш ва мустахкамлаш;

            - бозор тамойиллари ва механизмларини жорий этиш, мақсадли дастурларни амалга ошириш асосида соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни таъминлаш;

            - ўз тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларини техника билан қайта жихозлаш ва унинг моддий  базасини ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш, ташҳис қўйишга, беморларни даволаш ва соғломлаштиришга замонавий технологияни ва техника воситаларини жорий этиш; фан, техника ва хорижий давлатлардаги илғор тажриба ютуқларини тиббиёт амалиётига жорий қилиш;

            - тиббиёт ва фармацевтика ходимларини тайёрлаш ҳамда уларнинг касбий махоратини ошириш чора-тадбирларини амалга ошириш;

            - нодавлат соғлиқни сақлаш тузилмалари фаолиятини ривожлантиришга ва ташкил қилишга кўмаклашиш;

            - хорижий инвестициялар, халқаро ташкилотлар, жамғармалар ва жамоат ташкилотлари маблағларини соғлиқни сақлаш тизимига жалб этиш учун шарт-шароитлар яратиш.

 

III. Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасининг функциялари.

            7. Бошқарма ўз зиммасига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги асосий функцияларни амалга оширади:

            - тасарруфидаги худудда соғлиқни сақлашни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилайди, уларни амалга оширишда давлат, жамоат тузилмаларининг ва бошқа тузилмаларининг ўзаро ҳамкорликни таъминлайди;

            - аҳолига дастлабки тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил қилади, ундан барчанинг бахраманд бўлишини таъминлайди, тиббий хизматлар кўрсатиш сифатининг тиббий-санитария стандартларига риоя этилишини назорат қилади;

            - мунтазам назоратдаги беморлар контенгентининг тиббий кўрикдан ўтказилишини таъминлайди;

            - касалланиш профилактикасини такомиллаштириш ва аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатиш тадбирларини ишлаб чиқад ива амалга оширади, тиббий хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш чора-тадбирларини кўради;

            - тасарруфидаги бутун худудда аҳолига фавқулотда шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишни таъминлайди;

            - юқумли, паразитар касалликларнинг, шунингдек инсоннинг яшашига ноқулай таъсир кўрсатувчи муҳит омиллари билан боғлиқ бўлган касалликлар ва бошқа касалликларнинг олдини олишга доир ишларни амалга оширади;

            - оналик ва болаликни мухофаза қилиш хизматини ривожлантиради;

            - суд-тиббий экспертизани ва суд-рухий экспертизани таъминлайди;

            - раҳбар ходимларнинг малакавий таркиби ва касбий савияси устидан назоратни амалга оширади, тиббиёт муассасаларини юқори малакали кадрлар билан бутлашни ва врачлар, фармацевтлар ва тиббиёт ходимларининг касбий малакасини оширишни таъминлайди;

            - бошқарма номенклатурасидаги лавозимларга кадрлар танлашни амалга оширади, тиббиёт муассасаларини юқори малакали кадрлар билан бутлашни таъминлайди;

            - фан, техника ва илғор тажриба ютуқларини тиббий амалиётга жорий этишга кўмаклашади;

            - иқтисодий ва молиявий ишларни ташкил қилади, шунингдек бюджет маблағларидан самарали ва белгиланган мақсада фойдаланиш устидан назоратни амалга оширади;

            - соғлиқни сақлашда статистикани юритиш ишларини ташкил қилади, тасарруфидаги ташкилотлар ва муассасаларда статистик ҳисобга олиш ва ҳисобот тартиботига услубий раҳбарликни амалга оширади, статистик ахборотларнинг ишончилигини назорат қилади, тасарруфидаги муассасалар фаолиятини тахлил қилади;

            - бошқарма тасарруфидаги муассасалар ва ташкилотлар тузилмасини такоимллаштириш тадбирларини амалга оширади, тасарруфидаги корхоналар, муассасалар, ташкилотларни белгиланган тартибда ташкил қилади, қайта ташкил этади ва тугатади, улар тўғрисидаги низомлар ва уставларни тасдиқлайди;

            - тасарруфидаги худудда соғлиқни сақлаш муассасалари ва ташкилотларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади, соғлиқни сақлашнинг нодавлат (хусусий) секторини ривожлантиришни рағбатлантирувчи шарт-шароитларни яратади;

            - фуқароларнинг таклифлари, аризаларини ва шикоятларини кўриб чиқади, Бошқарма тасарруфидаги ташкилотлар ва муассасалар фаолиятидаги қонунчилик бузилишларини, камчиликларини бартараф этишга доир чора-тадбирларни кўради;

            - белгиланган тартибда халқаро алоқаларни, соғлиқни сақлаш сохасидаги чет эл тажрибасини ўрганишни ва ундан фойдаланишни амалга оширади;

            - қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

 

IV. Бошқармасининг хуқуқлари

            8. Бошқарма қуйидаги хуқуқларга эга:

            - тасарруфидаги муассасаларда соғлиқни сақлаш ривожлантириш ишларни такомиллаштириш, уларни моддий техника базасини мустаҳкамлаш, малакали тиббиёт кадрлари тайёрлаш масалалари бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун ваколатли органларга белгиланган тартибда киритиш;

            - ўз ваколатига кирувчи соғлиқни сақлаш масалалари бўйича конференциялар, семинарлар, кенгашлар, учрашувлар ўтказиш, кўргазмалар ва бошқа тадбирларни ташкил қилиш;

            - мулкчилик шаклидан қатъий назар, органлар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан Бошқармага юкланган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган ахборотларни сўраш ва олиш;

            - тиббий кенгаш мажлисларида мулкчилик шаклларидан қатъий назар соғлиқни сақлаш муассасалари ва ташкилотлари рахбарларининг бошқарма ваколатига тааллуқли масалалар бўйича ахборотларини эшитиш;

            - худуддаги санитария-эпидемиологик вазият билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш учун ҳокимлик хузуридаги Фавқулотда эпидемияга қарши кураш комиссиясига киритиш;

            - ўзига тегишли муаммоларни хал қилишга илмий муассасаларни, олимлар ва мутахассисларни шартнома асосида жалб этиш;

            - ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш ва банк ҳамда бошқа кредит муассасаларида қонунчиликда белгиланган тартибда валюта ҳисобига эга бўлиш;

            - бюджетдан ташқарии маблағлардан ходимларнинг самарали мехнатини рағбатлантириш ва муассасанинг моддий техник базасини ривожлантиришда фойдаланиш;

            - аҳолининг саломатлигини мухофаза қилиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, тиббий маданиятни ошириш борасида тарғибот ташвиқот ишларини кенг йўлга қўйиш мақсадида оммавий ахборот воситалари – газета, журнал, босмахоналар ташкил этиш ва улар фаолиятидан тўлақонли фойдаланиш;

            - тасарруфидаги муассасаларнинг амалдаги қонунчиликка хилоф равишда чиқарилган буйруқларини бекор қилиш;

 

V. Бошқарма ишларини ташкил этиш.

            9. Бошқармага Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан берилган тавсияга кўра Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлиги хамда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири томонидан лавозимига тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган «Бошлиқ» бошчилик қилади. Бошлиқ бошқармага юкланган вазифалар бажарилиши ва унинг ўз функцияларини амалга ошириш учун шаҳсан жавоб беради.

            10. Бошқарма бошлиғи:

            - Бошқармага ва унга қарашли муассасалар, ташкилотлар, корхоналар фаолиятига рахбарлик қилади;

            - ўз ваколати доирасида буйруқлар, йўриқномалар чиқаради хамда ўзига қарашли барча муассасалар ва ташкилотлар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар беради ва уларнинг ижросини текширади;

            - Бошқарманинг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни, Бошқармага қарашли ташкилот ва муассасалар низомларини тасдиқлайди.  

- Бошқарма аппарати ходимларини ва ўзига қарашли ташкилотлар ва муассасалар рахбарларини белгиланган номенкулатурага мувофиқ лавозимига тайинлайди ва лавозимидан озод этади. (Тиббиёт бирлашма бошлиқлари ва тиббий марказлар бош врачлари бундан мустасно, улар соғлиқни сақлаш вазири томонидан тайинланади.)

            - Бошқарма аппарати ходимларини моддий рағбатлантириш шартларини белгилайди;

            - Алохида ўрнак кўрсатган ходимларни фахрий унвонлар ва мукофотлар беришга белгиланган тартибда тақдим этади;

            - амалдаги қонун хужжатларига мувофиқ бошқа хуқуқларга эга бўлади.

            - Бошқармада бошлиқ - тиббий кенгаш раиси, лавозимига кўра  унинг ўринбосарлари, шунингдек соғлиқни сақлаш муассасаларининг бошқа раҳбарлари – кенгаш аъзолари бўлган тиббий кенгаш ташкил этилиши, аъзоларининг шахсий таркиби бошқарма бошлиғи томонидан тасдиқланади.

            12. Тиббий кенгаш маслахат органи ҳисобланади ҳамда ўз мажбуриятларида тасарруфидаги худудда соғлиқни сақлашни ривожлантиришнинг ва Бошқарма, шунингдек унинг тасарруфидаги ташкилотлар ва муассасалари фаолиятининг кадрлар танлаш ва уларни жой-жойига қўйиш, қабул қилинган қарорлар бажарилишини текширишнинг асосий масалаларини кўриб чиқади, Бошқарма таркибий бўлинмалари рахбарларининг тасарруфидаги ташкилотлар ва муассасалар рахбарларининг ахборотларини эшитади.

Tags: ҳокимлиги, Хакида, соғлиқни, сақлаш, Наманган, маълумот, вилояти, бошқармасининг

Давлат рамзлари

Манзил: Наманган вилояти Наманган шаҳри
              Дўстлик кўчаси 10-уй

Тел: (+998)69 234-32-34, (+998)69 234-03-94
Факс: (+998)69 234-38-71